ЎРГАНИШЛАР ДАВОМ ЭТЯПТИ







Ёзёвон туманида атмосферага таъсир кўрсатувчи омилларни камайтириш мақсадида рейдлар давом этмоқда.
Туман прокуратураси томонидан тузилган рейд ўтказувчи ишчи гуруҳ аъзолари Сойёни МФЙдаги "Фар.Цитрус” фермер хўжалигини ўрганишди. Ҳикматжон Жўраев бошчилигидаги фермер хўжаликда 1 гектар майдондан зиёд ерда лимон етиштирилмоқда. Иссиқхонада ҳозирги кунда қозонхона орқали иситишга эҳтиёж йўқлиги маълум бўлди. Фермер хўжалиги раҳбарининг маълум қилишича, қачонки ҳаво ҳарорати минус 10-12 даражадан пастлаб кетгандагина, иситиш керак бўлишини маълум қилди. Иситиш арратўпон орқали амалга оширилишини айтди.
Ишчи гуруҳ цитрусчи фермернинг ишларига омад тилаб, керакли тавсияларини беришди.
Туманимиз ҳудудлари бўйлаб ўрганишлар давом этади.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz




ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ!






