“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН” ҚИЁФАСИДАГИ МАҲАЛЛАЛАР БЎЛАДИ








Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 октбрдаги "Алоҳида туман (шаҳар) ва маҳаллаларни аҳолининг яшаши ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун намунали ҳудудга айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-298-қарорига асосан “Янги Ўзбекистон” қиёфасига келтириладиган туманимиздаги Қоратепа ҳамда Сойёни МФЙлари учун 5 млрд сўмдан маблағ ажратилиши кўзда тутилган. Ушбу маблағлар эвазига маҳалланинг инфратузилмаси яхшиланиши, тадбиркорликни ривожлантириш учун туртки берадиган лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда аҳолини камбағалликдан чиқариб, бўш иш ўринлари яратилиши назарда тутилган.
Бугун вилоят ҳокими ўринбосари Шерзод Полвонов ҳар икки маҳаллада қарор ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот, корхона раҳбарлари билан МФЙлардаги фаоллар, тадбиркорлар билан очиқ мулоқот қилишди. Маҳаллаларда амалга оширилиши кўзда тутилган лойиҳалар билан таништирилди. Аҳоли вакилларига маҳаллани ривожлантиришнинг бирламчи режалари билан таништирилди. Йиғилганларнинг таклифлари эшитилди. Ушбу маҳаллаларда штаб фаолияти йўлга қўйилди. Аҳоли томонидан маҳаллани ривожлантириш борасидаги ҳар қандай муаммо ва таклифлар шу ерда муҳокама қилинадиган бўлди.
Шунингдек Юқори МФЙда ҳам маҳаллий бюджет ҳисобидан маблағ ажратилиб, юқоридаги МФЙлар каби ишлар амалга ошириладиган бўлди. Маҳаллий аҳоли фаоллари, тадбиркорлар билан учрашувлар бўлиб ўтиб, қилинадиган ишлар батафсил тушунтирилди.
Йиғилишлар якунида барча бир тану бир жон бўлиб, лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олдилар.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz





ЁЗЁВОН ТАРИХИДА ЯНГИ САҲИФА ОЧИЛАДИ






