Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami

50 %

Shrift o'lchami

50 %

Google tarjimon:

Saytni baholash
234
28
751 / 04.03.2026

Суд тизимини малакали кадрлар билан таъминлаш янада такомиллаштирилмоқда

http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2112602023721015.jpg

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида инсон ҳамда фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари белгилаб қўйилган. Конституцияга кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқи, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи, бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Одил судловни амалга ошириш давомида қонуний ва асослантирилган суд ҳужжатларини қабул қилиш кўп жиҳатдан судьяларнинг малакасига боғлиқ.
Шунга кўра, профессионал судьялар корпусини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги “Одил судлов соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-141-сонли фармони қабул қилинди.
Фармон билан суд-ҳуқуқ соҳасида малакали кадрлар тайёрлашнинг янги тизимини жорий этишдаги устувор мақсадлар, шу жумладан судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судья ва суд аппарати ходимларининг малакасини ошириш, раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун захирада бўлган судьяларни қайта тайёрлаш, таълим олувчиларда судьялик касбий маданиятини шакллантиришга қаратилган дастурларни жорий этиш белгиланди.
Фармон ижроси давомида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби негизида Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ташкил этилди. Одил судлов академиясида таълим жараёнлари устоз-шогирд анъанаси асосида «бўлажак судьяни судья ўқитади» тамойилига мувофиқ амалга оширилади.
Судьяларни қайта тайёрлаш тизими тубдан такомиллаштирилиб, 2025 йил 1 октябрдан бошлаб судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш Одил судлов академиясининг олти ойлик касбий қайта тайёрлаш курсларида давлат гранти асосида суд ихтисосликлари бўйича ташкил этилди.
Шунингдек, Одил судлов академиясида судья ва суд аппарати ходимларининг мажбурий малакасини оширишнинг янгича тартиби, шу жумладан амалдаги судьялар учун Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан белгиланадиган мураккаб тоифадаги ишлар бўйича малака ошириш курслари жорий этилди.

А.Имомов,
Фарғона туманлараро иқтисодий суди судьяси.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz