Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami

50 %

Shrift o'lchami

50 %

Google tarjimon:

Saytni baholash
234
28
859 / 04.03.2026

СУДЬЯЛАР ҲАМЖАМИЯТИ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ САМАРАДОРЛИГИ ОШИРИЛАДИ, СУД МУСТАҚИЛЛИГИ КАФОЛАТЛАРИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИЛАДИ

http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2112704580843715.jpg

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, одил судловга эришиш даражасини ошириш ва одил судловни самарали таъминлашга қаратилган амалий ишлар олиб борилмоқда, шу билан бирга суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлашда судьялар ҳамжамияти органларининг ролини ошириш, соҳада юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чоралари кўрилмоқда ва бу борада кўплаб қонунчилик ҳужжатлари қабул қилиниб, суд-ҳуқуқ соҳасини халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибаларни инобатга олган ҳолда ислоҳ қилишга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.
Бу борада олиб борилаётган ислоҳотлар ва кўрилаётган чора-тадбирларнинг давоми ўлароқ ўтган йилнинг якунида, аниқроғи 2025 йилнинг 24 ноябрь куни Давлатимиз раҳбарининг яна бир муҳим ҳужжати – “Судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг самарадорлиги ва очиқлигини ошириш ҳамда суд мустақиллиги кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-227-сонли Фармони қабул қилинди.
Фармоннинг қабул қилинишидан мақсад мамлакатимизда судьялар ҳамжамияти органларининг ролини тубдан ошириш, очиқ ва шаффоф тартиб-таомиллар асосида суд органларини малакали кадрлар билан тўлдириш, аҳолининг суд ҳимоясида бўлиш ҳуқуқини самарали таъминлаш, суд мустақиллиги кафолатларини кучайтиришдан иборатдир.
ФАРМОННИНГ МОҲИЯТИ ВА АҲАМИЯТИ.
ФАРМОН БИЛАН:
Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг самарадорлигини оширишнинг устувор мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди:
судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятида судьяларнинг ўзини ўзи бошқариш тамойилини ва суд мустақиллигига оид илғор халқаро стандартлар кенг жорий этилишини таъминлаш;
судьялар корпусини шакллантириш тартибини такомиллаштириш, ушбу жараёнда судьялар ҳамжамияти органлари ролини ошириш ва уларнинг масъулият доирасини аниқ белгилаш;
судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятида очиқликни таъминлаш, судьяликка номзодларни танлашнинг шаффоф тартибини жорий этиш;
суд тизимида гендер тенгликни таъминлаш имкониятларини кенгайтириш орқали аёл судьялар улушини камида 30 фоизга етказиш.
Шунингдек, Судьялар олий кенгашининг қонунчиликка судьянинг алмаштирилмаслигига оид тамойилни киритиш бўйича қуйидаги таклифларига розилик берилди:
судьяларни навбатдаги ўн йиллик муддатга тайинлаш (сайлаш) тартибини бекор қилиб, судьялик лавозимларига номзодларни дастлаб беш йил муддатга, кейинчалик муддатсиз даврга тайинлаш (сайлаш) тартибини белгилаш;
туманлараро, туман, шаҳар судлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари лавозимларига номзодларни аниқ мезонларга кўра судьялар орасида очиқ танлов асосида танлаш тартибини ўрнатиш;
судьянинг касбий фаолиятини баҳолашда “ҳалоллик”, “касбий лаёқатлилик” ва “судьялик одоби қоидаларига риоя этиш” талабларининг аниқ мезонларини қонун даражасида белгилаш.
Қолаверса, ФАРМОН БИЛАН Кенгаш таркибини шакллантириш тартибини судьялар ҳамжамияти органларининг иштирокини ошириш орқали янада такомиллаштириш бўйича Кенгаш ва Олий суднинг қуйидаги таклифлари маъқулланди:
Кенгашнинг доимий асосда фаолият юритувчи судьялари лавозимига номзодлар тегишли суд судьялари малака ҳайъатлари томонидан тавсия этилиши;
Кенгашнинг жамоатчилик асосида фаолият юритувчи аъзолари таркибига номзодлар ҳуқуқ соҳасидаги илмий ва олий таълим ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари томонидан тавсия этилиши.
Эндиликда Кенгаш ваколатларига тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари вазирлик ва идоралар томонидан Кенгаш билан мажбурий тартибда келишиб олиниши белгиланди.
ФАРМОНГА КЎРА:
Кенгаш фаолиятига замонавий рақамли технологияларни кенг жорий этиш, судьялик лавозимларига номзодларни танлаш ва ўрганиш жараёнини рақамлаштириш мақсадида:
судьялик лавозимларига номзодлардан ортиқча маълумотлар талаб этилишига чек қўйиш мақсадида “Рақамли ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси Кенгашнинг ахборот тизими билан тўлиқ интеграция қилиниши;
судьялар фаолияти самарадорлигини баҳолашда сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш йўлга қўйилиши;
судьялик лавозимига номзодлар ва судьяларнинг психологик портрети бўйича судьянинг касбига муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи электрон дастурни такомиллаштириш чоралари кўрилиши;
Кенгаш мажлисларида ёпиқ овоз бериш ва қарор қабул қилиш жараёнларига рақамли технологиялар жорий этилиши белгиланди.
ФАРМОНГА АСОСАН судьялар корпусида гендер тенгликни таъминлаш мақсадида Кенгашнинг Одил судлов академиясининг касбий қайта тайёрлаш курсларига қабул қилишда ҳар йили заруратга қараб Кенгаш томонидан хотин-қизлар учун квота белгилаш ҳақидаги таклифига розилик берилди ҳамда ташаббускор судьялар гуруҳи томонидан Ўзбекистон аёл судьялар ассоциациясини ташкил этиш бўйича таклиф ишлаб чиқилгани маълумот учун қабул қилинди.
Шу билан бирга, суд тизимида камида беш йиллик меҳнат тажрибасига ва илмий салоҳиятга эга судьялар қонунчиликда белгиланган тартибда Одил судлов академиясига профессор-ўқитувчи лавозимига тайинланганда Академиядаги фаолияти тугагандан сўнг унинг муқаддам ишлаган судьялик лавозимида ишни давом эттириши, бўш турган судьялик лавозими бўлмаган тақдирда, розилиги билан аввалгисига тенг бошқа судьялик лавозимига ўтказилиши белгиланди.
Бундан ташқари, Фармон ижросини ташкил этиш ва таъминлаш учун судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг самарадорлиги ва очиқлигини янада ошириш бўйича “йўл харитаси” ҳам тасдиқланди.

Мўминжон УМАРОВ,
Фарғона вилоят судининг судьяси.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz