Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami

50 %

Shrift o'lchami

50 %

Google tarjimon:

Saytni baholash
239
28
90 / 07.03.2026

Ёзёвон тумани прокурори Жаҳонгир Акбаровнинг туман аҳолисига профилактик-огоҳлантирувчи МУРОЖААТИ

http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2118475711023515.jpg

Ассалому алайкум, туманимиз аҳолиси ва мехмонлари!

Давлат раҳбарининг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сонли, 18.03.2025 йилдаги ПҚ-111-сонли ҳамда 05.01.2026 йилдаги
1- ва 2-сонли қарорлари билан “Ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш” устувор вазифа этиб белгиланди ҳамда бу борада янгича ишлаш механизми ҳаётга татбиқ этилди.
“Янги Ўзбекистон”да ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш умуммиллий долзарб вазифага айлантирилди.
Жиноятлар учун жазо муқаррарлигини таъминлаш қанчалик муҳим бўлса, уларни келтириб чиқараётган сабаб ва омилларни бартараф қилиш, туманнинг ҳар бир кўчасида, бозорида, жамоат жойларида хавфсиз муҳит яратиш чоралари кўрилмоқда.
Бироқ, тегишли чора-тадбирлар амалга оширилаётган бўлса-да, айрим турдаги жиноятлар содир этилмоқда.
Хусусан, туманда жорий йилнинг февраль ойи якунлари бўйича жами 38 та жиноятлар қайд этилган, шундан 13 таси ёки 34,2 фоизини олдини олиш мумкин бўлган жиноятларни ташкил қилиб, шундан 6 таси маҳалла ҳудудида олдини олиш мумкин бўлган жиноятларни ташкил қилиб,тумандаги криминоген вазиятга бевосита салбий таъсир кўрсатмоқда.
Олдини олиш мумкин бўлган жиноятларнинг асосий салмоғи, яъни 5 таси ёки 38 фоизи йўл транспорт ҳодисалари
(4 та ўлимсиз,1 та ўлим билан тугаган), 3та ёки 23фоизи ўғирлик,1 тадани ёки 7 фоизи қасддан баданга енгил шикаст етказиш,вояга етмаган ва меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлашҳамда талончиликжиноятлари, шу билан бирга, 2 таси ёки 15 фоизи ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилишбилан боғлиқ жиноятларни ташкил қилган.
Содир этилган ўғирлик жиноятларининг (4) та ва фирибгарлик жиноятларининг (2)таси ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этилган.
Юқоридаги жиноятларни олдини олишда-
фуқаролар томонидан мулкларига эҳтиёткорона муносабатда бўлишлари, бунинг учун уйлари ва яшаш хонадонларини қаровсиз ва очиқ ҳолатда қолдирмасликлари, видео кузатув камералари ўрнатишлари, қўриқловга олишлари лозимлиги, мол-мулкларини қонуний тартибда расмийлаштирган ҳолатда савдо қилишлари, ахборот технологияларидан, хусусан интернет ижтимоий тармоғидан фойдаланишда фирибгарларга алданиб қолмасликлари, шахсини тасдиқловчи маълумотларни ҳамда пластик карталари рақамларини бегона шахслардан сир сақлашлари ва автотранспорт воситаларини бошқаришда “Йўл ҳаракати қоидалари”га тўлиқ риоя қилишлари, оилавий
ва бошқа масалалардаги келишмовчиликларни “маҳалла еттилиги” вакиллари орқали тинч йўл билан ҳал қилишлари мақсадга мувофиқ бўлади.
Ҳудудларда содир этилган жиноятлар хусусиятини инобатга олган ҳолда, 1-чорак учун “Йўл харита"си ишлаб чиқилди.
Биз, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, аҳолининг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқаришда қонунийликни таъминлаш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш учун зиммамизда катта масъулият ётганлигини, ҳал этишимиз зарур бўлган масалалар кўп эканлигини жуда яхши тушунамиз.
Шунинг учун ҳам долзарб ва муҳим вазифа сифатида белгилаб берилган бу ишларни соҳага татбиқ қилиш, туманда криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш бўйича прокуратура органларида кучайтирилган иш тартиби жорий этилиб, доимий давом этадиган соҳавий назорат ўрнатилди.
Жиноятчиликка қарши курашиш фаолияти самарадорлигини оширишда соҳавий назорат кучайтирилди.



Ҳурматли ёзёвонликлар!

Жиноятчиликка қарши курашишда прокуратура органлари кўмак ва ҳамкорликда жиноятларнинг ҳар қандай кўринишига чек қўйишга кафолат беради.
Шундай экан аҳоли ва кенг жамоатчиликни жиноятларни олдини олишга ҳамда уларни бартараф этишга фаол ҳамкорликка чақирамиз.
Зеро, содир этилаётган жиноятларни фош этилиши ва олди олинишида халқимиздан масъулият, ташаббускорлик ҳамда дахлдорлик ҳисси билан ёндошишни сўрайман.
Шуни яна бир бор алоҳида қайд этаманки, жиноятнинг ҳар қандай кўринишига тезкор равишда муносабат билдиришга, жиноятга қўл урганларга нисбатан жазонинг муқаррар таъминланишига шахсан кафолат бераман.
Эътиборингиз учун раҳмат!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz