Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami

50 %

Shrift o'lchami

50 %

Google tarjimon:

Saytni baholash
82
14
11 / 01.08.2025

СЕНАТОР САЙЁР ҚАБУЛИ

http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2095771730077690.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2095771730080080.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2095771730081275.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2095771730082470.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2095771730083665.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2095771730083665.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2095771730086055.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2095771730087250.jpg

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида доимий ишловчи сенатор Гулнора Маъруфова 22-мактабда халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари билан учрашиб, мулоқот қилди.

Сенатор ҳозирги кунда кенгашлар фаолияти ва депутатлар қандай ишлашлари кераклиги ҳақида гапириб ўтди.

– Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 23 июндаги “Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони билан тасдиқланган ҳужжатда мамлакатимизда халқ вакилларининг мавқеи ва таъсирини кучайтириш, ижтимоий ҳаётдаги иштирокига амалий мазмун бағишлаш мақсад қилинган, – деди Г. Маъруфова. – Маҳаллий кенгашлар ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, таълим, соғлиқни сақлаш ва қурилиш соҳаларида қабул қилинган қарорлар ижросини доимий равишда ўрганиб боришлари керак. Янги таҳрирдаги Конституцияда маҳаллий Кенгаш раиси ва ҳоким лавозимларининг алоҳида белгилаб қўйилиши, “Кучли Кенгаш – ҳисобдор ҳоким” тамойили жорий этилгани ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Тадбир давомида депутатлар мурожаат ва таклифлар йўллашиб, батафсил жавоб олишди. Шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари юзасидан сенатор қабули бўлиб ўтди.

Қабулда Ёшлик МФЙ ҳудудида мактаб, 28-мактаб ва 16-ДМТТга қўшимча бино қуриш, Гулистон МФЙда ДМТТ ташкиллаш, ичимлик, оқава суви, электр тармоқларини яхшилаш, иш билан таъминланиш, моддий, тиббий ёрдам, мобил интернет тармоғини яхшилаш ва шу каби масалаларда мурожаатлар эшитилди.

Ҳар бир йўлланган мурожаатлар ҳоким ўринбосарлари, ташкилот, корхона масъуллари билан атрофлича ўрганилиб, ечим топиш чоралари кўрилиб, муддатлар белгиланди. Республика даражасида ҳал бўладиган мурожаатлар сенатор томонидан юқори турувчи ташкилотларга етказилиши ва таклифлар берилиши айтилди.

Бундай учрашув ва қабулларнинг ўтказилиши албатта инсон қадри учун, десак муболаға бўлмайди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz