Ёзёвон тумани прокурори Жаҳонгир Акбаровнинг туман аҳолисига профилактик-огоҳлантирувчи МУРОЖААТИ

Ассалому алайкум, ҳурматли Ёзёвонликлар ва туманимиз мехмонлари!
Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари ва бевосита раҳбарлигидамамлакатда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, бунинг учун жиноятчиликка қарши курашиш тизимини тубдан яхшилашни давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири даражасига кўтардилар.
“Янги Ўзбекистон”да ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш ана шундай умуммиллий долзарб вазифага айлантирилди.
Жумладан,туманда амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида “қизил” тоифада қолган 6 та маҳаллаларнинг 2 тасида жиноят содир этилишига йўл қўйилмади, 3 тасида криминоген вазият барқарорлашди.
Бунда, криминоген вазияти оғир маҳаллаларнинг жиноят ўчоқлари жойида ўрганилмоқда, мисол учун, туман маҳаллаларида содир этилган 37 та олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар сабаблари таҳлил қилиниб, тегишли прокурор таъсир чоралари қўлланилди.
Кўрилаётган чораларга қарамасдан туманимизда ўтган давр мобайнида бир қатор жиноятлар сони ҳамон ошиб бормоқда.
Жумладан, киббер усулдаги ўғрилик ҳамда фирибгарлик, шунингдек, хонадон ўғрилиги каби жиноятлар кундан кунга ошиб бормоқда.
Мазкур жиноятларни олдини олишда барчамиз бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишимиз керак. Ҳар бир маҳалланинг ҳар бир оиласида жиноят содир этилишини олдини олиш юзасидан тегишли тартибда ишларни амалга оширишимиз зарур.
Сўнгги вақтларда Ўзбекистон ҳуқуқ идоралари илгари дуч келмаган кибер маскандаги жиноятларсалмоғи ортиши анчагина ташкилий чоралар кўришни тақозо этмоқда.
Маълумот учун, тумандаги жиноятларнинг40.0 фоизини ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар ташкил
этмоқда. Сўнгги йилларда бу тоифадаги жиноятлар,
бир неча бараварга кўпайди.
Илгари бундай жиноятларга қарши ишлайдиган тизим бўлмаган.
Президентимизнинг қарорлари билан ички ишлар ва прокуратура органлари тизимида кибер маскандаги жиноятларга қарши курашиш махсус бўлинмалари тузилди, Ёзёвон туманида ҳам бу тузилмалар ўз ишини бошлади.
Ушбу йўналишда аҳолини хабардор қилиш ва тушунтириш ишларини олиб бориш қанчалик муҳим эканлигини англаб етдик.
Ижтимоий тармоқлар, маҳаллалар телеграмм мессенджеридаги каналларида кибер усулдаги жиноятларни олдини олишга қаратилган ишлар юзасидан хабарларни кўпайтирдик, банклар, ёқилғи қуйиш станциялари, бозорларда буклетлар тарқатилаяпти, жойлардаги учрашув, суҳбатлар орқали бундай жиноий ҳолатлардан хабардор қилинган аҳоли хушёрликни ошираяпти.
Бироқ, амалга оширалаётган ишларга қарамасдан интернет тармоғини ниқоб қилиб олган фирибгарларнинг тузоғига ҳали-ҳамон алданиб қолиниш ҳолатлари кўпаймоқда.
Бу бизни ташвишга солмоқда, шу сабабли фаолиятимизда асосий эътиборни шу турдаги жиноятлар билан қарши курашишга қаратмоқдамиз.
Ҳозирда кундан кунга кўпайиб борётган кибер жиноятларни олдини олиш мақсадида Сизлардан интернет тармоғидаги аниқ манзил ва субъектга эга бўлмаган зарарли хабар ва ҳаволаларни сақламасликни, ўзини “ҳуқуқни мухофаза қилувчи ёки банк ходими” деб таништирган шубхали шахсларнинг шубхали қўнғироқ ва овозли ҳабарларига ишониб қолмасликни, жамоат жойларидаги Wi-Fi қурилмаларидан фойдаланишда эҳтиёткор бўлишингизни, интернет тармоғидаги шубхали сайтлардан фойдаланаётган шахсга доир маълумотларни киритмаслигингизни, тегишли банк мобил иловаларидан фойдаланиш жараёнида оддий паролларни қўймаслигингизни яна бир бор сўраб қоламиз.
Зеро, ушбу Сиз томонингиздан қилинган ишлар интернет тармоғидан фойдаланишда фирибгарлар томонидан қилинадиган рақамли ҳужумларда ўзингиз ва яқинларингизни ҳимоя қилган бўласиз. Агарда, юқоридаги каби интернет тармоғидаги шубхали ҳаракатларга дуч келган тақдирингизда зудлик билан “112” ёки “102” тезкор рақамига хабар беринг ва пластик карта рақамингизни тегишли банк орқали блоклаш чораларини кўринг.
Яна бир муҳим масала, 2025 йилнинг ўтган даврида жами
31 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган бўлиб, шундан 6 та ҳолатда ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисасисодир бўлди.
Йўл-транспорт ҳодисаларининг сабаблари таҳлил қилинганида, уларнинг аксарияти ҳайдовчиларнинг шошқалоқлиги туфайли йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган оддий ва элементар қоидаларига риоя қилмаганликлари оқибатидасодир этилган. Масалан, пиёдага йўл бермаслик, қувиб ўтиш қоидасини бузиш оқибатида 12 тадан, светофор, йўл белгисига амал қилмаслик туфайли 2 та, автомашина ҳайдовчилари йўл маданиятига риоя қилмаслик оқибатида 2 та, оралиқ масофани сақламаслик натижасида 10 та ва бошқа йўл ҳаракати қоидалари бузилиши натижасида 5 та ҳолатда йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Биз, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, аҳолинингконституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқаришда қонунийликни таъминлаш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш учун зиммамизда катта масъулият ётганлигини, ҳал этишимиз зарур бўлган масалалар кўп эканлигини жуда яхши тушунамиз.
Шунинг учун ҳам долзарб ва муҳим вазифа сифатида белгилаб берилган бу ишларни соҳага татбиқ қилиш, туманда криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш бўйича прокуратура органларида кучайтирилган иш тартиби жорий этилиб, доимий давом этадиган соҳавий назорат ўрнатилди.
Шу нуқтаи назардан ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш бўйича дастлабки, бажарилган ишлар ва таҳлилларнинг натижалари юзасидан ахборот бермоқчиман.
Ҳуқуқбузарлик ва жиноятга сабаб бўлаётган оилавий, ижтимоий, моддий ва психологик муаммоларни ҳал қилишга,
ҳар бир фуқарода “жиноятчиликка қарши иммунитет”ни болаликдан шакллантиришга алоҳида эътибор қаратамиз.
Жиноятларга қарши курашда прокуратура органлари,
кўмак ва ҳамкорликда жиноятларнинг ҳар қандай кўринишига
чек қўйишга кафолат беради.
Шундай экан аҳоли ва кенг жамоатчиликни жиноятларни
олдини олишга ҳамда уларни бартараф этишга фаол
ҳамкорликка чақирамиз.
Зеро, содир этилаётган жиноятларни фош этилиши ва
олди олинишида халқимиздан масъулият, ташаббускорлик ҳамда дахлдорлик ҳисси билан ёндошишни сўрайман.
Шуни яна бир бор алоҳида қайд этаманки, жиноятнинг
ҳар қандай кўринишига тезкор равишда муносабат билдиришга,
жиноятга қўл урганларга нисбатан жазонинг муқаррар
таъминланишига шахсан кафолат бераман.
Барчамиз жиноятдан ҳоли янги Ўзбекистон учун бирлашайлик!
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz




ЎЗГА УЙГА БОСТИРИБ КИРИШ – ЖИНОЯТ!