Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami

50 %

Shrift o'lchami

50 %

Google tarjimon:

Saytni baholash
178
20
90 / 22.10.2025

ЁЗЁВОНДА 100 КИШИЛИК ТЎЙ

http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2104117336880375.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2104117336883960.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2104117336885155.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2104117336886350.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2104117336887545.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2104117336888740.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2104117336889935.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2104117336889935.jpg

Ҳукуматимизнинг 2025 йил 16 сентябрдаги “Умумий овқатланиш корхоналарида ҳосил бўладиган озиқ-овқат чиқиндиларидан самарали фойдаланиш ва уларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш ҳамда ортиқча исрофгарчиликларнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар белгиланган тартибда ўтказилишини қатъий назоратга олиш белгиланган.

Баҳор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи меҳнат фахрийси Исмоилжон Болқонов хонадонида набираси Аъзамжоннинг никоҳ тўйи бўлиб ўтди. Тўй маросими нафақат туманимизда, балки вилоятимизда биринчилардан бўлиб, юқоридаги қарорда белгиланган тартиблар асосида файзли ўтказилди.

Никоҳ тўйига 100 нафар қариндош-уруғ, қўни-қўшни ҳамда куёв ва келиннинг ўртоқлари-меҳмонлар жамланишди.

Файзли кечага вилоят ,,Оқила аёллар" ҳаракати аъзолари, туманимиздаги зиёли аёллар вакиллари ташриф буюришди. Улар тўй-маросимининг ҳукумат белгилаган тамойиллар асосида ўтаётганини эътироф этишди. Қолганлар ҳам ибрат олишлари кераклигини таъкидлашди. Хонадонга файз-барака, куёв ва келиннинг бахтли бўлишларини тилашди. Хонадон эгаларига туман ҳокимининг эсдалик совғаси топширилди.

Бир сўз билан айтганда тўй ортиқча ҳашамларсиз, чиройли ўтди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz