Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami

50 %

Shrift o'lchami

50 %

Google tarjimon:

Saytni baholash
191
25
99 / 07.12.2025

Ёзёвон тумани прокурори Жаҳонгир Акбаровнинг туман аҳолисига профилактик-огоҳлантирувчи мурожаати

http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2109193054671840.jpg

Ассалому алайкум, туманимиз аҳолиси
ва меҳмонлари!

Давлат раҳбарининг 2025 йил 3 январдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-1-сонли қарорига асосан
2025 йилда “Ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш” устувор вазифа этиб белгиланди ҳамда бу борада янгича ишлаш механизми ҳаётга татбиқ этилди.

“Янги Ўзбекистон”да ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш умуммиллий долзарб вазифага айлантирилди.

Жиноятлар учун жазо муқаррарлигини таъминлаш қанчалик муҳим бўлса, уларни келтириб чиқараётган сабаб ва омилларни бартараф қилиш, туманнинг ҳар бир кўчасида, бозорида, жамоат жойларида хавфсиз муҳит яратиш чоралари кўрилмоқда.

Бироқ тегишли чора-тадбирлар амалга оширилаётган бўлса-да, айрим турдаги жиноятлар содир этилмоқда.



Хусусан, жорий йилнинг ноябрь ойида жами 49 та жиноятлар қайд этилган, шундан 18 таси ёки 37 фоизини олдини олиш
мумкин бўлган жиноятларни ташкил қилиб, тумандаги криминоген вазиятга бевосита салбий таъсир кўрсатмоқда.

Олдини олиш мумкин бўлган жиноятларнинг асосий салмоғи, яъни 14 фоизи йўл транспорт ҳодисалари (7 та ўлимсиз), 4 фоизи фирибгарлик (2), 2 фоиздани ўғирлик, қасддан баданга оғирва енгил шикастлар етказиш,безорилик, касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик, вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш (1 тадан), 6 фоизи оилавий маиший зўравонлик(3)билан боғлиқ жиноятларни ташкил қилган.

Ноябрь ойида содир этилган ўғирлик жиноятларининг (11) та ва фирибгарлик жиноятларининг (7) таси ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этилган.

Юқоридаги жиноятларни олдини олишда
фуқаролар томонидан мулкларига эҳтиёткорона муносабатда бўлишлари, бунинг учун уйлари
ва яшаш хонадонларини қаровсиз ва очиқ ҳолатда қолдирмасликлари, видео кузатув камералари ўрнатишлари, қўриқловга олишлари лозимлиги, мол-мулкларини қонуний тартибда расмийлаштирган ҳолатда савдо қилишлари, ахборот технологияларидан, хусусан интернет ижтимоий тармоғидан фойдаланишда фирибгарларга алданиб қолмасликлари, шахсини тасдиқловчи маълумотларни ҳамда пластик карталари рақамларини бегона шахслардан сир сақлашлари ва автотранспорт воситаларини бошқаришда “Йўл ҳаракати қоидалари”га тўлиқ риоя қилишлари, оилавий
ва бошқа масалалардаги келишмовчиликларни “маҳалла еттилиги” вакиллари орқали тинч йўл билан ҳал қилишлари мақсадга мувофиқ бўлади.

Ҳурматли ёзёвонликлар!

Жиноятчиликка қарши курашишда прокуратура органлари кўмак ва ҳамкорликда жиноятларнинг ҳар қандай кўринишига чек қўйишга кафолат беради.

Шундай экан аҳоли ва кенг жамоатчиликни жиноятларни олдини олишга ҳамда уларни бартараф этишга фаол ҳамкорликка чақирамиз.

Зеро, содир этилаётган жиноятларни фош этилиши ва олди олинишида халқимиздан масъулият, ташаббускорлик ҳамда дахлдорлик ҳисси билан ёндошишни сўрайман.

Шуни яна бир бор алоҳида қайд этаманки, жиноятнинг ҳар қандай кўринишига тезкор равишда муносабат билдиришга, жиноятга қўл урганларга нисбатан жазонинг муқаррар таъминланишига шахсан кафолат бераман.
Эътиборингиз учун раҳмат!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz