"ҲАВАСКОРЛАР ЛИГА"СИ







Ёзёвон тумани ҳокимлиги, ММТБ, ёшлар ишлари агентлиги ҳамда спорт мактаби ҳамкорлигида 7-30 ёшлар ўртасида “Долзарб 90 кунлик” доирасида шахмат бўйича " Ҳаваскорлар лига"си мусобақасининг туман босқичи ўтказилди.
Мусобақанинг очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосари Шероз Мирзалиев ақл гимнастикасининг инсон учун нақадар муҳимлигига ва бу бўйича юртимиз шахматчиларининг жаҳонда кўрсатаётган ютуқлари ҳақида гапириб, иштирокчиларга омад тилади.
Ҳар бир МФЙдан катта-кичик шахматчилар дона суришди. Ҳакамлар кузатуви остида олиб борилган мусобақада ғолиблар аниқланди.
Ғолиблар қимматбаҳо совғалар ва диплом билан тақдирланишди. Энди улар вилоят босқичида ўйнашадиган бўлишди.
Омад тилаймиз!
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz



ЁШЛАР МАСЛАҲАТ ГУРУҲИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

210 ТА ХОНАДОНДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНАДИ